Акция Ramazon 2025

1. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Қоидалар шартноманинг барча муҳим шартларини ўз ичига олади ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-моддаси, 981-моддаси ҳамда 369-моддасининг иккинчи қисмига биноан оммавий оферта ҳисобланади. Ушбу қоида ва шартларни  «FINSOFT» XK  белгилайди.

1.2. Иштирокчининг ушбу Қоидаларнинг 3.1-бандида кўрсатилган барча шартларга бир вақтнинг ўзида мос келиши Акцияда иштирок этишга розилик билдирганини ва мазкур Қоидаларда баён этилган барча шартларни сўзсиз қабул қилганини англатади.

1.3. Ушбу Қоидалар «Акция» деб номланувчи рағбатлантирувчи тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. Акцияни «FINSOFT» XK корхонаси ташкиллаштирган. Мазкур тадбир «FINSOFT» XK корхонаси томонидан тақдим этиладиган расмий лицензиялик «1С Бухгалтерия 8 (3.0)» дастурий таъминотини тарғиб этиш кўзда тутилган.

1.4. 18 ёшга тўлган ҳар бир жисмоний шахс акция иштирокчиси бўлиши мумкин.

1.4.1. Мурожаат қилувчига берилган тўлов ҳисобварағи бўйича тўлов келиб тушмаган тақдирда, мурожаат қилувчи жисмоний шахс Акция иштирокчиси сифатида тан олинмайди.

1.5. Ушбу Акция лотерея ёки таваккалчиликка асосланган ўйин ҳисобланмайди ва Акция иштирокчилари Акцияда иштирок этиш билан боғлиқ мулкий хатарларни ўз зиммаларига олмайдилар. Яни акцияда иштирок этувчилар ҳеч қандай пул маблағлари тикмайдилар. Акциянинг мукофот жамғармаси фақат Ташкилотчининг маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

1.6 Акция муддати: 2025 йил «17» март куни бошланади (соат 00:00 дан), 2025 йил «27» март куни якунланади (соат 23:59 гача)

2. Акция мукофоти  фонди

2.1. Акция мукофот жамғармаси Акция ташкилотчисининг маблағлари ҳисобидан ташкил этилади ва фақат Акция иштирокчиларига совринлар бериш учун ишлатилади.

2.2. Кафолатланган 10% кешбек суммаси фақатгина «1С Бухгалтерия 8 (3.0)» Асосий поставка учун белгиланган. Яъни 3 611 000 сўмлик дастурий таъминот учун белгиланган ва 10% — 361 100 кешбек суммаси ҳисобланилади.

2.3. Кешбек суммаси бир хафтадан бошлаб то бир ойгача муддатга берилади.

2.4. Солиқ кодексининг 369-моддаси иккинчи қисми 14-бандига мувофиқ, ушбу Акция доирасида ғолиб бўлган жисмоний шахслар фойдасига Ташкилотчининг харажатлари (совринларни бериш) солиқ тўловчининг даромадлари сифатида қаралмайди.

3. Акцияда иштирок этиш шартлари

3.1. Иштирокчи 1cshop.uz веб сахифасидан руёхатдан ўтиш керак.

3.2. Акцияда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун Иштирокчи (бундан кейин — Иштирокчи деб юритилади) қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:

3.2.1. Дастур харид қилиш учун сўров асосида шартнома олишлик ва  тўлов 3 (уч) кун ичида амалга оширилиши керак.

3.2.2. Акцияда кўрсатилган муддат (1.6. пункт) ичида тўлов утмаган тақдирда шартлар бажарилмаган ҳисобланилади ва кешбек амалга оширилинмайди.

3.2.3. Акцияда иштирок этувчи бевосита, тўғридан тўғри «FINSOFT» ХК корхонасига мурожаат қилишлиги шарт. «FINSOFT» ХК ҳамкорлари орқали мурожаат қилувчи акцияда иштирок этмайди.

4. Бошқа шартлар

4.1. Ташкилотчи исталган вақтда, Иштирокчини олдиндан шахсан хабардор қилмасдан, ушбу Қоидаларга ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчалар киритиш ёки тегишли маълумотларни Интернет веб-сайтида ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштириш орқали Акцияни ўтказишни тўхтатиш/тўхтатиб туриш/бекор қилиш ҳуқуқини сўзсиз ўзида сақлаб қолади.

4.2. Акцияда иштирок этиш Иштирокчининг Ташкилотчининг веб-сайтида жойлаштирилган Қоидаларни тўлиқ ва сўзсиз қабул қилишини, шунингдек, Ташкилотчи томонидан ўтказиладиган реклама, маркетинг ва бошқа дастурлар ҳамда ўйинларда иштирок этиш, шунингдек, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, товарлар, ишлар, хизматларни илгари суриш, Иштирокчини Ташкилотчи томонидан таклиф этилаётган янги хизматлар, махсус таклифлар ва реклама акциялари, чегирмалар ва бонуслар тизимлари тўғрисида турли алоқа воситалари, шу жумладан почта жўнатмалари, Иштирокчининг электрон почта манзилига жўнатмалар, мобил телефон орқали хабардор қилиш мақсадида Иштирокчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилигини англатади.
Ташкилотчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида, хусусан, Уз Рес Солиқ кодекси.

4.3. Акцияда иштирок этиш орқали Иштирокчи ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаб, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ Ташкилотчига (Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини ва уларни қайта ишлашда шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш шарти билан) Иштирокчининг шахсга доир маълумотларини Ташкилотчи ва унинг контрагентлари томонидан қайта ишлашга (йиғиш, ёзиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, тасдиқлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), улардан фойдаланиш, тарқатиш, тақдим этиш, узатиш (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узатиш), эгасизлантириш, блокировка қилиш ва йўқ қилишга, шу жумладан автоматлаштириш воситалари ва маълумотлар базаларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари, бошқа дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек Иштирокчининг шахсга доир маълумотларини Ташкилотчи ва унинг контрагентларининг ички тармоғи орқали узатиш каби қўлда, автоматлаштирилган, шунингдек Интернет тармоғи орқали ҳам, усиз ҳам амалга оширилади. Фойдаланиладиган қайта ишлаш усуллари, шу жумладан (чекловларсиз), маълумотлар базасини зарур мезонлар бўйича сегментлашни ўз ичига олади.

4.4. Ушбу розилик Иштирокчи томонидан Иштирокчининг шахсий маълумотларига нисбатан юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун зарур ёки зарур бўлган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга, Иштирокчига тегишли бўлган ҳар қандай маълумотларга, жумладан қуйидагиларга: фамилияси, исми, отасининг исми; жинси; туғилган йили, ойи, санаси (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда эса — шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари (паспорт рақами, берилган санаси, берган органнинг номи, шунингдек рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар), солиқ тўловчининг шахсий рақами, мобил телефон рақамлари, электрон почта манзили ва банк картаси рақами ва Совринни олиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларга берилади.

4.5. Ушбу Қоидаларга мувофиқ Иштирокчининг шахсий маълумотларини қайта ишлашга жалб қилинадиган учинчи шахсларни танлаш ҳуқуқи Ташкилотчига берилади ва қўшимча келишувни талаб қилмайди. Ташкилотчи томонидан шахсий маълумотларга ишлов бериш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

4.6. Ушбу Қоидалар бузилган тақдирда, Ташкилотчи Акция иштирокчисини Акцияда иштирок этишдан сўзсиз четлатишга ҳақли. Бунда Ташкилотчи кўрсатилган Иштирокчи (лар) га нисбатан ўз хатти-ҳаракатларини изоҳламаслик ҳуқуқига эга.

4.7. Акция иштирокчиси ўзи ҳақидаги нотўғри ва/ёки ишончсиз маълумотларни кўрсатиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оқибатлар хавфини тўлиқ ўз зиммасига олади.

4.8. Ушбу рағбатлантирувчи тадбирга мувофиқ Акция ғолибини аниқлаш натижаси якуний ҳисобланади ва эътироз билдирилиши мумкин эмас.

4.9. Акция иштирокчиси Акция ташкилотчиларига мурожаат қилиб, исталган вақтда Акцияда иштирок этишни рад этишга ҳақли.

4.10. Ташкилотчи Акция иштирокчисида ёки учинчи шахсда Акцияни ўтказиш ёки Совринни олиш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган барча ва ҳар қандай харажатларни қопламайди.

4.11. Ташкилотчи телекоммуникация ва энергетика тармоқларидаги носозликлар, зарарли дастурларнинг хатти-ҳаракатлари, шунингдек, учинчи шахсларнинг Ташкилотчининг дастурий ва/ёки аппарат комплексидан рухсатсиз фойдаланишга ва/ёки уни ишдан чиқаришга қаратилган ноҳалол ҳаракатлари оқибатида мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.

4.12. Компьютер вируслари, нуқсонлар, манипуляциялар, рухсатсиз аралашув, сохталаштириш, техник носозликлар ёки Ташкилотчи томонидан назорат қилинмайдиган, акциянинг бажарилиши, хавфсизлиги, ҳалоллиги, яхлитлигини бузадиган ёки унга таъсир қиладиган ҳар қандай сабаб.

4.13. Ташкилотчи, агар акция иштирокчилари рўйхатига кириш фирибгарлик йўли билан ва/ёки акция шартларини бузган ҳолда содир бўлган бўлса, совринларни беришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

4.14. Ташкилотчи иштирокчининг Акцияда иштирок этиши муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган зарарлар, харажатлар ва бошқа харажатларни қопламайди.

4.15. Ушбу Акция шартлари Компаниянинг бошқа акцияларига нисбатан татбиқ этилмайди ва улар билан биргаликда қўлланилиши мумкин эмас.